Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқандда офицерлар малака оширди

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича офицерлари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, ёшлар иттифоқи вилояти кенгаши вакиллари маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан офицерларга тушунча берди
- Йиғиндан кўзланган мақсад – тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича бўлим офицерларининг билими, маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдан иборат, - дейди подполковник Тўлқин Халилов. – Бу ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлигини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

О.СОННИБОЕВ.