Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда она-боланинг ҳаёти сақлаб қолинди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 04:19 лар атрофида Самарқанд шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган хонадонда истиқомат қилувчи, 1958 йилда туғилган фуқаро А.Б. Самарқанд вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, уйида ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар беради.

Воқеа жойига бошқарма қутқарувчилари ва ўт ўчириш гуруҳи шахсий таркиби 04:25 да етиб бориб, зудлик билан ёнғинни ўчиришди.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида тутун билан тўлган хонадон ичидан 2 нафар фуқаролар - 1986 йилда туғилган И.Н. ва унинг қизи, 2006 йилда туғилган Г.А. олиб чиқилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

ФВВ хабарига кўра, содир бўлган ҳодисада жабланганлар йўқ.

Ёнғин уйнинг ҳаммомида электр симларини қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.