Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда раҳбарларнинг фейсбукда саҳифаси бўлиши лозим

Бугун Самарқанд шаҳрида ШҲТ самиттига тайёргарлик бўйича штаблар фаолиятига бағишла б ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Э.Турдимов “Энди вилоят газ, электр тармоқлари, сувоқова, автойўл ва транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг саҳифаларини очиши ва халқ билан яқиндан мулоқотда бўлиши керак" деб қатъий таъкидлади. Икки кун ичида ушбу ташкилотлар аввал фейсбукда саҳифа очиб, халқнинг саволларига жавоб беради, муаммолари бўлса ҳал этади.

Э.Турдимов 15 июль куни ўтказилган вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғига ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, халқ билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берган эди.