Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда «валютафуруш» ушланди

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

 Улардан 10841 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.