Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Харид чекини талаб қилиб олинг!” акцияси ўтказилмоқда

Ҳурматли самарқандликлар! Сизларни Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ташаббуси билан вилоятимиз бўйлаб  ўтказилаётган ушбу номдаги акцияда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Ҳар бир савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасидан қилган харидингиз учун касса чекини талаб қилинг. Унутманг, сизнинг фаоллигингиз туфайли маҳаллий бюджетга зарур тушумлар тушади, бу билан фуқаролик бурчингизни адо этган ва эзгу ишга муносиб  ҳисса қўшган бўласиз!

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси.