Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда янги AMBASSADOR M диагностика маркази иш бошлади

Самарқанд шаҳридаги Спитаменшоҳ кўчасида AMBASSADOR M  диагностика маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказда малакали шифокор мутахассислар томонидан 100 га яқин таҳлил амалга оширилиб, беморларга зарур тавсиялар берилади. Марказ ўта замонавий инновацион тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, стационар муолажалар учун ҳам шарт-шароит яратилган.
Шунингдек, марказ Ўзбекистонда учрайдиган табиий биологик фаол қўшимчалардан иборат маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва реализация қилади.

Марказнинг очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова иштирок этди.