Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда янги хориж билан ҳамкорликда тил маркази очилди

Самарқанд давлат чет тиллари институтида испан университети билан ҳамкорликда тил маркази очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети делегацияси ташриф буюрди.

Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда ёшларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.

Ташриф якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.