Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги Бухоро кўчасидан олиб қочилган автомашина топилди

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 7 ноябрь кунидан 8 ноябрь кунига ўтар кечаси Самарқанд шаҳар Бухоро кўчаси, 66-уйда яшовчи 34 ёшли Фурқат О.га тегишли оқ рангли “ВАЗ-21011” русумли автомашинаси яшаш уйи олдида қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс томонидан номаълум томонга олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро, 32 ёшли Рамиз Б. спиртли ичимлик таъсирида содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани бошқариб кетаётганида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб ушланган. Ундан  Фурқат О.га тегишли автомашина холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Рамиз Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Рамиз Б.га нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига тақдим қилинган.