Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги юқумли касалликлар шифохонасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси томонидан электрон давлат харидлари порталига ҳар бирининг нархи 5 миллион сўмдан бўлган 10 дона (35 миллион сўмлик) “G” маркали кондиционер харид қилиш бўйича хусусий корхона билан электрон шартнома расмийлаштирилган.

Бироқ хусусий корхона томонидан “G” маркали кондиционерлари ўрнига нархи 2 миллион 425 минг сўм бўлган 10 дона (24 миллион 425 минг сўмлик) “А” русумли кондиционерлар олиб келиб ўрнатилиб, жами 10 миллион 575 минг сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, шифохонада 31 ҳолатда жами 58 миллион 305 минг сўмлик дори воситалари қиммат нархларга харид қилиниб, анча миқдордаги бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.