Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 23 июл куни “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.

Давлатимизнинг юксак фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Акмирзоева Сайёра Тоштемировна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси кичик тиббий ходими.

Боймурзаев Абдисодик Исломович - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси инфексионист шифокори.

Ҳамроева Зебинисо Асроровна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Азадян Георгий Дживанширович - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.

Сохибназаров Мударисжон Матлабжонович - вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими техниги.

«Соғлом турмуш» медали билан

Лукмонова Гулчирой Киличевна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси реаниматологи.

Холиков Каюм Собирович - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфексианист-реаниматологи.

ЮСУПОВ Тангриберган Жабборхонович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали нейрореанимация бўлими шифокори.

«Шуҳрат» медали билан

Ғаффорова Дурдона Илхомжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.

Нурмонова Рахима Абдуганиевна - вилоят юкумли касалликлар клиник шифохонаси хона бекаси.

Рахматуллоев Жасур Мамасолиевич - Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори.

Эргашева Севара Тулкинжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.