Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик фуқаро Португалияда пичоқланишдан вафот этди

Мамлакатимизнинг Мадрид шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра,  2019 йилнинг 1 июнь куни Лейрия провинциясида (Португалия) пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида 1983 йил 21 февралда туғилган, Самарқанд шаҳрида рўйхатга қўйилган Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этган.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тахлашмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган ватандошларимизга улар зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +34-91-310-16-39.