Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик журналистлар Фарғонага йўл олди

Наврўз - умумхалқ байрами муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунида Самарқанд вилоят «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти ходимларидан бир гуруҳи Фарғона водийси бўйлаб саёҳатга йўл олди.

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» акцияси доирасида ташкил этилган саёҳат давомида Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги тарихий масканлар ва диққатга сазовор жойларга бориш режалаштирилган.

Сайтимизни кузатиб боринг. Саёҳат таассуротлари ҳақида материаллар бериб борамиз.