Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик ўқитувчилар Coursera халқаро таълим платформаси сертификатини қўлга киритди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ўқитувчилар учун тақдим этилган Coursera халқаро таълим платформасида тизимдаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 13 мингга яқини рўйхатдан ўтиб, улар жами 60 мингга яқин курсларни ўқиди.

Мазкур платформадаги дарсларда фаол иштирок этган иштирокчилар сертификатлари сони, ўқиган курсларининг қийинлик даражаси, дарсларда мунтазам қатнашганлиги бўйича сараланди ва 50 нафар педагог жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқ таълими вазирлиги томонидан сертификат ҳамда замонавий ноутбуклар билан тақдирланди.

Улар орасида Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг инглиз тили фани ўқитувчилари Шоира Кутбиддинова ҳамда Нодира Кушакова ҳам бор.

- Биз Coursera‘даги маълумотларни сертификат ёки ноутбук учун эмас, ўзимиз учун, дарсларимизда фойдаланиш учун ўргандик. Бу эътибордан эса жуда хурсанд бўлиб, ўз вазифамизга янада масъулият билан ёндашамиз, - дейди Шоира Кутбиддинова.