Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик ошпазлар халқаро ошпаз унвони ва дипломи билан тақдирланди

Жорий йилнинг 7-9 феврал кунлари Самарқанддаги меҳмонхоналарда ошпазлар учун малака ошириш курслари ўтказилди. “Registon Plaza”  меҳмонхонасида бошланган курс “DiliMah Premium Luxury” меҳмонхонасида якунига етказилди.

Ташкил этилган курс “Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси” бош технологи Толибжон Умаралиев ҳамда Индонезияда “Ҳалол” тизимида тажриба орттириб келган халқаро тоифадаги бош ошпаз, тренер Аҳмаджон Ҳамдамовлар модераторлигида ўтказилди.

Ташкил этилган курсларда иштирокчилар ҳалол стандартлари асосида иш тажрибасига эга бўлиш билан бир қаторда, ошпазлик йўналишида олган билимларини амалиётда синаб кўришди.

Ушбу малака ошириш курслари келгусида вилоятимизга зиёрат туризми йўналиши бўйича ташриф буюрувчи зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, курсдаги маҳорат дарслари якунида курс ташкилотчилари томонидан “Xan Atlas”, “Grand Nazar”, “Royal Hall”, “Зилол Бахт” ва “DiliMah Premium Luxury” меҳмонхоналарининг ошпазларига 3-даражали халқаро ошпаз унвони ва дипломи берилди.