Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик санъаткорлар Сардобага 40 миллион сўмлик турли маҳсулотлар жўнатди

Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги эл бошига ташвиш тушганда билинди. Шу маънода Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган табиий офат самарқандлик маданият ва санъат соҳаси ходимларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Бугун вилоят маданият бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекконцерт” ва Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлимлари, театрлар, 16 та шаҳар ва туман маданият бўлимлари, 30 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ва ходимлари, хонандалар, актёрлар, мусиқачилар биргалашиб, Сардоба туманига иккита “Исузу” юк машинасида қарийб 40 миллион сўмлик кийим-кечак, кўрпа-тўшак, рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатдилар.

Табиий офатдан жабр кўрган Сардоба тумани аҳолисига энг зарур, биринчи навбатда керак бўладиган маҳсулот ва ашёларни тўплаш вилоят маданият бошқармаси тизимидаги ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.