Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик уч нафар гандболчи олий ўқув юртига имтиёзли қабул қилинади

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2000-2001 йилда туғилган қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра, республикамизнинг барча вилоятларидан келган 150 дан ортиқ спортчилар орасида самарқандлик гандболчилар биринчи ўринни эгаллади ва улардан уч нафарига олий ўқув юртига имтиёзли кириш йўлланмаси берилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.