Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанднинг туризм салоҳияти “Bаlttour-2019” намойиш этилмоқда

Латвиянинг Рига шаҳрида бошланган “Bаlttour-2019” халқаро туризм кўргазмасида Самарқанд вилоятидаги бир қатор сайёҳлик фирма ва компаниялари иштирок этмоқда. 

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, департамент мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси билан яқин ҳамкорлиги туфайли вилоят сайёҳлик соҳаси вакиллари ушбу тадбирда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 

Кўргазманинг илк кунидаёқ юзлаб иштирокчилар Самарқанд бренди билан қизиқиб, юртимизга келиш, тарихий обидаларимизни зиёрат қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. 

3 февралгача давом этадиган кўргазмада дунёнинг 41 мамлакатидан 885 та туристик компаниялари иштирок этади.

Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.