Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИда хорижлик мутахассис ва талабалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди

Карантин сабаб барча олий таълим муассасаларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилди. Олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган профессор-ўқитувчилар ҳам айни дамда талабалар билан масофавий таълим жараёнларини давом эттирмоқда.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият кўрсатаётган хорижлик мутахассислар ва талабалар ҳам ҳозирда карантин ҳолатида муддатидан олдин эълон қилинган таътилни ўтказмоқда. Институт ректори, проректорлар ҳамда факультет деканларидан иборат вакиллар халқимизга хос бўлган хайрли ишга қўл урди.

Улар хорижлик мутахассислар ҳамда талабаларни ўн кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Уларга етарли даражада имкониятлар яратилди. Хусусан, Wi-Fi зонаси ташкил этилиб, улар яшаётган ҳар бир хонага телевизорлар ўрнатилди, АРМ ва АКТ хоналарининг фаолияти таъминланди. Мазкур хайрли ишлар кейинги ўн кунликда ҳам амалга оширилади.

Асилбек АБДУРАИМОВ.