Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУ ходимлари Францияда малака оширади

Жумладан, Франциянинг Сарбонна Париж-1, Пуатие, Лион-3 университетлари ва “n+i” муҳандислик институти билан ҳамкорлик қилади.

  – Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда 4-14 декабрь кунлари университетимизда “Франция университетлари ўн кунлиги” маданий тадбирини ўтказилмоқда, – дейди Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими ходими З.Эшмуродова. – Мақсад – Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада мустаҳкамлаш, давлатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни илм-фан йўналишида ҳам кучайтиришдан иборат. Тадбирда Пуатие университети профессори Патрис Нодин томонидан маърузалар ўқилиши, тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.  Шунингдек, Франциядаги олий ўқув юртлари фаолияти, ушбу давлат тарихи ва маданиятига оид кўргазма намойиш этилади. Самарқанд ва Лион шаҳарларининг биродарлашгани, Версал шаҳри билан дўстона ва маданий алоқаларга бағишланган тадбирлар ўтказилади. 6 декабрь куни барча факультетлардаги маънавият соати Ўзбекистон – Франция муносабатларига бағишланади. Бундан ташқари, Франциянинг юртимиздаги элчихонаси ва дунёга машҳур Лувр музейи ходимларининг ҳам тақдимотлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан амалий мулоқотлари кўзда тутилган.

  Декаданинг энг муҳим тадбири, шубҳасиз, университетда Француз тили маданий марказининг очилиши бўлади.

  Ўзаро ҳамкорлик келишувларига мувофиқ, келгусида Самарқанд давлат университети ва Франциядаги олий ўқув юртлари ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, малака ошириш курслари йўлга қўйилади.