Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУда бир кунда 9000 нафар абитуриент рўйхатга олинди

Самарқанд давлат университети қабул комиссиясидан маълум қилишларича, университетда кундузги, сиртқи ва кечки таълим йўналишларида ўқиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бугун – 9 июль соат 20:20 гача 30 минг 866 нафарни ташкил этди.

Кун давомида 9274 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Уларнинг 4 минг нафарга яқини университет қабул комиссиясига мурожаат қилган бўлса, қолгани давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтган.

Маълумот учун, 2018 йилда университет қабул комиссияси 15 июндан 15 июлгача кундузги таълим йўналишлари учун 29 минг 907 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинган. Шунингдек, сиртқига 7774 та, кечкига 758 та ариза тушган (жами 37 минг 629 нафар абитуриент). Ҳали рўйхатдан ўтиш учун 6 кун фурсат борлигини ҳисобга олсак, бу йил абитуриентлар сони анча юқори бўлиши шубҳасиз.