Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамИСИ ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтди. Энди қабул квоталарини ўзи белгилайди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2020 йил 1 январдан ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтганлиги муносабати билан молия-иқтисодиёт масалалари бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва уларни бажариш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди.

Институт тўлов-контракт ва ҳомийлардан тушадиган маблағ ҳисобидан ўзини-ўзи молиялаштириш имкониятига эга бўлди.

Институтнинг ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши кўплаб имкониятларни келтириб чиқаради. Масалан, институт таълим бозорида талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ҳамда муассасанинг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, кадрларни тайёрлаб бериш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини кўпайтириш, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ва тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, бу тизимда институт қабул квоталарини ўзининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгилайди ва институтнинг харажатларини ҳам унинг ўзи тақсимлайди.

Институтда тўлов-контракт суммалари оширилади. Аммо бу тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинади. Албатта, бу жараёндан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшларни замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув масканларида таълим олиши ҳамда профессор-ўқитувчиларга билим даражасига қараб ойлик маоши белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Шоҳруҳ ЖАЛИЛОВ.