Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамВМИ делегацияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида бўлди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Худайназар Юнусов бошлиқ делегация Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Делегация тонгда Республика пойтахти Нукус шаҳрига етиб борди.

Ташрифнинг дастлабки учрашуви Қорақалпоғистон Республикасининг Олий органи - Жўқорғи Кенгесида бўлиб ўтди. Институт раҳбарияти ва филиал мутасаддилари республика ҳукумати вакиллари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий таълим тизимига қаратилган эътибор, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари, шунингдек, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг бугунги кундаги фаолияти, илмий салоҳияти, қолаверса, экологик ва умуминсоний муаммолар хусусида фикр-мулоҳаза алмашинди. Мўйноқда филиал томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди.

СамВМИ ахборот хизмати.