Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

2019 йилнинг 3 июнь куни Санкт-Петербург шаҳри Петроград туманида Ўзбекистон фуқароси 01.04.1977 йилда туғилган Алланазаров Ойбек Бекчановичнинг жасади топилган. Айни пайтда тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Бош консулхонаси маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Вазирликнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.