Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сақичнинг фойда ва зарари ҳақида биласизми?

Стоматологлар ва гастроэнтерологлар сақични тиш чўткаси билан аралаштирмасликни тавсия қиладилар.

Сақични чайнаш жараёнида ошқозондаги суюқлик ширасининг ажралиши ортиб, ҳазм қилиш жараёни яхшиланади.

Оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқларининг маълум қисмини тозалайди.

Озиш учун тутиладиган парҳезларда сақичдан фойдаланиш, егулик ўрнига сақич чайнаш қатъиян таъқиқланади.

Ўткир таъмли егуликларни истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғидаги ҳавони тозалайди.

Сақич чайнашнинг фойдаси узоғи билан 10-15 дақиқагача етиши мумкин, ундан ошмаслиги лозим.

Мунтазам сақич чайнаш натижасида тишлар ўрнидан қўзғалиши мумкин.

Оч қоринга сақич чайнаш саломатлик учун зарарли. Боиси бунда ошқозонда ишлаб чиқариладиган ширанинг ортиши кузатилиб, оқибатда гастрит, ҳатто ошқозон ярасини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Сақич чайнаш вақтида спиртли, газли ичимликлар, тамаки чекиш тавсия этилмайди. Сабаби, сақич хусусиятига кўра турли концероген моддаларни ўзига сингдириб олиб, сўлак орқали организмга туширади.