Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сартепа масканида талончилик содир этган икки йигитга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Сартепа масканида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 14 декабрь куни соат 19:30 ларда Самарқанд шаҳар Сартепа масканида унга олдиндан таниш бўлмаган икки нафар номаълум шахслар унинг юз соҳасига уриб тан жароҳати етказган ва унинг ёнида бўлган бир дона “IPHONE-11 Pro MAX” русумли телефон аппаратини ва бир дона “Aplle iwatch-4” русумли соатини, умумий баҳоси 1.000 АҚШ долларига тенг бўлган мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ППХБ 3-отряди ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Булунғур тумани Ўзбекистон кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган А.С. ва Иштихон тумани Шейхларкент маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан далилий ашёлар ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.