Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳаллий Кенгаш депутатларига ойлик маош тўланса, иш самараси бошқача бўлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик  партиясининг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари  O’zLiDeРнинг туман Кенгашларида партия фаоллари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, O’zLiDeР Пайариқ туман Кенгаши фаоллари иштирокида ўтган тадбирда бу икки маъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари замон талабларига мос равишда ишлаб чиқилганлиги, айниқса, 2050 йилда Ўзбекистонни 50 та ривожланган давлатлар қаторига киритиш мақсад қилингани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирларда асосан депутатларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида қатор таклифлар ўртага ташланмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати, партия фаоли Маҳмуд Сайимов бу борада қўйидаги таклифни илгари сурди:

- Бугун оммавий ахборот воситаларида “депутатлар ишламайди” деган эътирозларга кўп дуч келаяпмиз. Депутатликка захира партия томонидан шакллантирилади, номзод партия томонидан илгари сурилади. Аммо маҳаллий кенгашларга номзодларни танлашда  айрим ҳудудларда ижро органларининг аралашуви ҳали ҳануз давом этмоқда. Сайлов захираларига ижро ҳокимияти аралашмаса, халқнинг ўзи ҳақиқий ишлайдиган депутатларни сайлайди.

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда эса, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати Ф.Шукурова, маҳаллий Кенгаш депутатларини ойлик маош билан таъминлаш   таклифини ўртага ташлади.

- Депутатлар асосий иш-жойига кўпроқ эътибор қаратиб, берилган топшириқларга, халқ олдидаги вазифасига иккинчи даражада қарамоқдалар.Тўғри депутат ватанпарвар ва халқпарвар бўлиши керак, шу билан биргаликда меҳнатига муносиб ҳақ ҳам тўланиши лозим. Моддий манфаатдорлик бор жойда, масъулият бошқача бўлади, - деди.

Жойларда ўтказилаётган тадбирда партия фаоллари томонидан қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби.