Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Сайёр қабулда фарзандларим дардига шифо топдим»

Иштихон туманидаги "Қўрли" маҳалласи ҳудудида жойлашган 70-ўрта умумтаълим мактабида Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиёзов сайёр қабул ўтказди.

Унда ҳудудга қарашли қишлоқларда истиқомат қилаётган 112 нафар фуқаро саломатликларини сақлаш ҳамда тиббиётга оид муаммо ва камчиликлар ҳақида мурожаат қилди.

- Олти ёшли эгизакларимда кўз ғилайлиги нуқсони бор, - дейди Картепа маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Бердирасулова. - Уларни даволатиш учун қаерга ва кимга мурожаат қилишни билмасдим. Бугунги сайёр қабулда фарзандларимни вилоят кўз касалликлари шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволатишим учун йўлланма беришди. Бундан жуда хурсандман.

Сайёр қабулда Иштихон тумани маркази, Зарбанд ва Сафохўжа маҳаллаларида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ҳам мурожаатлари жойида ҳал этилди.

            Элдор МУҲАММАДИЕВ.