Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайёр учрашув натижасида уч оила яраштирилди

Вилоятда ёшлар ўртасида оилавий ажримларнинг таҳлили ва ажримлар сонини олдини олиш мақсадида Пайариқ туманида фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдалиев ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Мамасолиева билан бирга “Оила муқаддас даргоҳ" ва "Ажримларнинг оила аъзолари маънавиятига салбий таъсири" мавзусида сайёр учрашув ўтказдик.

Учрашувга бугунги кунда ажрашиш арафасига келиб қолган оилалар, ажралиш ҳақида ариза берган, шу билан бирга оилавий келишмовчилик туфайли бирга яшамаётган ва бошқа шу каби оилавий низолар гирдобида қолган ёшлар, уларнинг ота-оналари таклиф этилди.

Бу оилаларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, муаммолари тингланди. Уларга оилани мустаҳкамлаш, ажрим ва шаърий турмуш қуришни оқибатлари тушунтирилди.

Шунингдек, муаммоларини ҳал этиш, таклифларини амалга ошириш борасида тушунтириш, маслаҳат бердик. Натижада учрашувда 3 нафар низоли оила яраштирилди. Қолганлари бўйича яраштириш чорасини кўриш учун мутасадди идораларга тавсиялар берилди.

Фахриддин Қаршиев,

Самарқанд вилояти судининг судьяси.