Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Сектор раҳбарларининг “Йўл харитаси”да...

• сектор раҳбари таълим муассасаларига олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларини, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар ва маданият ходимларини бириктириши мумкин.

• 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб “Аёллар спорт фестивали” сектор биринчилигини ўтказади.

• ҳар бир сектор раҳбари томонидан маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратади.

Сектор раҳбарлари ишини кимлар баҳолайди?

Секторларнинг ишларини мувофиқлаштириш, “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва сектор фаолиятини баҳолаш юзасидан доимий мониторинг тизими ўрнатилади.

Вилоят ҳокимлиги ҳузурида туман (шаҳар) секторлари фаолиятини мониторинг қилиш гуруҳи тузилади.

Гуруҳ таркибига юқори турувчи прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ органлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилади.