Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенатга янги раис сайланди

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги Раиси сайланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри хабар бермоқда.

Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Танзила Норбоева 2016 йилнинг декабридан бошлаб Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди. 2018 йилнинг 22 декабрь куни у мазкур лавозимга яна беш йил муддатга қайта сайланганди.