Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сессияга таклифингиз борми?

Ҳурматли сайловчилар!
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессиясида қуйидаги масалалар кўрилиши кутилмоқда:

1. Вилоят прокурори (2-сектор раҳбари)нинг худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида.

2. Вилоят прокуратурасининг 2020 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида.

3. Вилоят адлия бошқармаси фаолиятининг 2020 йил биринчи ярим йиллик якунлари тўғрисида.
4. Вилоятдаги қурилиш ишларидаги ҳақиқий ҳолат тўғрисида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг вилоят Кенгаши сўрови юзасидан ахбороти.

Сизда мазкур масалалар бўйича савол, таклиф ёки мулоҳазалар бўлса, сессияни тайёрловчи ишчи гуруҳининг (66) 230-42-86, (97) 925 47 00 (телеграм) рақамли телефонларига қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.