Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Шаар” сўзи нимани англатади?

Ҳурматли таҳририят!
Яқинда Наврўз кўчасидан шаҳар марказига юраверишда дарвоза пештоқида “Шаар”, деган ёзувга кўзим тушди. Кўчага қўйилган бу ном нимани англатади?

Шукруллохон ВАЛИЗОДА,
пенсионер.

Самарқанднинг эски шаҳар қисмидан анчасини сув билан таъминлаган оби ҳаёт йўли “Жўйи шаҳар”, яъни “Шаҳар ариғи” деб аталган. У Дарғомдан сув олган. Вақт ўтиши билан ариқ номи Шаар кўринишига келган. Ариқ соҳилида бўлгани учун кўчага ҳам шу ном берилган. Бу маълумот Талъат Абдуллаевнинг “Самарқанд суви” китобида (2017 йил) турли манбаларга таяниб келтирилган.