Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар кимларга берилади?

Қонунчиликка мувофиқ, шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотилади.

Арзон уй-жойларга фуқароларни бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

- ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

- бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

- кўп болали оила;

- она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

- ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

- оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

- турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

- таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.