Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳарсозлик соҳасидаги асосий муаммо нима?

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Ўзбекистон Республикасида архитектура, шаҳарсозлик ва дизайнни модернизациялаш ҳамда инновацион ривожлантириш муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияда шу каби саволларга жавоб изланди.
Институт ректори С.Ахмедов, Ориф Гулханий уй-музейи директори, ландшафт дизайн бўйича мутахассис М.Орифовлар мамлакатимизда шаҳарсозлик, ландшафт архитектураси ва дизайнини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.


– Архитектура ва қурилиш рақобатбардош соҳа бўлиб, ўз навбатида янги ғояларни, инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этишни тақозо қилади, – дейди Қурилиш вазирлигининг таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Қўлдошев. – Ушбу соҳа фаолиятини ўрганиш жараёнида ислоҳотларни жадал амалга ошириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳам кўзга ташланмоқда.
Асосий муаммолардан бири шаҳарларнинг бош режалари ўз вақтида ишлаб чиқилмаётганлиги ёки унинг тасдиқланмаётганидир. Сабаби аксарият шаҳарларда ўзбошимчалик билан қурилган объектларни кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, бино ва иншоотларни қуришдаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар инновацион лойиҳалар асосида ишлаб чиқилмаганлиги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ички ва хорижий инвестицияларни қурилиш соҳасига жалб қилишни ортга сурмоқда, дейилди конференцияда.
Конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.