Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Шаҳзоданинг болалик подшолиги" 100 нафар кичкинтойни ўз бағрига олди

Оқдарё тумани Пўлатдархон маҳалласида 100 ўринли давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

"Шаҳзоданинг болалик подшолиги" деб номланган мазкур боғчанинг очилишига бағишланган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, туман ҳокими Ф.Абилов ҳамда тумандан барча мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирок этди.

Икки қаватдан иборат замонавий ва кўркам муассасада болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Уларга чет тилларини ўргатиш мақсадида инглиз тили тўгараги ташкил этилган. Айниқса, болаларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишлари учун боғчада футбол майдончаси, ёзги ва қишки ўйингоҳлар, тадбирлар ўтказиш учун томоша заллари барпо этилган.

Алишер МАЖИДОВ.