Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шакарнинг истеъмол меъёри қанча?

Статистик маълумотларда келтирилишича, ҳар бир россиялик бир кунда ўртача 100-140 грамм шакар истеъмол қилса, америкаликлар ундан ҳам кўпроқ 190 гр қабул қилишар экан. Европа ва Осиёда яшовчи кишилар бир кунда ўртача 80 гр дан 90 гр гача шакар истеъмол қилишар экан. Бу ҳафтада бир килограммни ташкил қилади ва нормадан анча кўп. Бир кунлик шакар истеъмол қилиш нормаси бошқа овқатлар ва ичимликлар билан олинганда 30-50 гр ни ташкил этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, суткалик шакар қабул қилиш умумий калориянинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. Бу тахминан 6 чой қошиқ шакарни ташкил қилади (30 гр).

Шуни таъкидлаш лозимки, тозаланган шакарга талаб одам организмида умуман йўқ.

Кўпчилик лавлагидан шакар олинишини билади. Лекин баъзилар шакар истеъмол қилиш туфайли сунъий овқатланаётганлиги ва бу нарса инсон саломатлигига қанчалик салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисида етарли маълумотга эга эмас.

Шакарни организмга зарар келтирмасдан қандай истеъмол қилиш керак?

Шакарни ҳозирги пайтда кишилар томонидан кўп истеъмол қилинишини инобатга олиб ўта зарарли деб аташ ҳам ўринли бўлмайди. Шу қаторда унинг организмга кўрсатадиган ижобий таъсирини, меъёрини ҳисобга олган ҳолда унинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:

1. Эсда сақланг, шакар фақат шакарда эмас, балки қанд, конфет, наввот ва ундан тайёрланадиган ширинликлар ҳам рафинадланган шакар ҳисобланади. Имкони борича рафинадланган шакар ўрнига табиий ширинликлар истеъмол қилганингиз маъқул. Шакар ўрнида табиий ширинликка бой бўлган асал, шинни, сумалак, мевалар истеъмол қилиш ёки улардан тайёрланадиган маҳсулотлар энг мақбул таом. Улар сизнинг кайфиятингизни оширади ва куч-қувват беради, шу билан бирга организмингиз учун витиминлар, минераллар ва калория беради, ички ичак фаолиятини яхшилайди.

2. Шакар қабул қилгандан сўнг оғизни сув билан чайиш керак. Оғизни ширинликдан кейин чайиш тиш эмалини асрайди.

3. Ҳаракат қилинг. Организмга ҳаракат ижобий таъсир қилади. Киши ёши улғайиши билан истеъмол қилиш кўпаяди, ҳаракат эса камая боради. Натижада организмда ортиқча калория тўпланиши турли хасталиклар келиб чиқишига олиб келади.  

Сайдулло Расулов,

Самарқанд давлат тиббиёт институти ходими,

тиббиёт фанлари доктори.