Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шароф Убайдуллаев: “Ё чинакам тўртинчи ҳокимият бўламиз, ё ...” (видео)

“Дилда дардинг бўлмаса, дарди сиримни кавлама” дея бу дунёдан фиғон билан ўтган Бобораҳим Машраб барибир ҳақ. 

Ижоднинг онаси ҳам – дард. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бу галги “Гурунг”га чорлаган суҳбатдошимиз – Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари, фахрий журналист Шароф Убайдуллаев бўлдилар. У кишининг кўнгил дардларига қулоқ бердик.