Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шавкат Мирзиёев Аргентина Президенти ва Иордания подшоҳини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни Аргентина Республикасининг миллий байрами - Май инқилоби куни муносабати билан Президент Альберто Анхель Фернандесга  табрик йўллади.

Тарихдан маълумки, Аргентинанинг Испаниядан мустақил бўлишида Май инқилоби воқеалари муҳим роль ўйнаган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бугун Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Мустақиллик куни муносабати билан Подшоҳ Абдулла II ибн Ҳусайн ал-Ҳошимийни табриклади.

1946 йил Трансиордания князлиги Британия мандатидан чиққан ва ҳозирги Иордания давлатига асос солинган эди.