Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шавкат Мирзиёев Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.