Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Шеньсида 238,7 миллион долларлик 19 та ҳужжат имзоланди

Ташриф давомида Хитой Халқ Республикасидан инвесторларни вилоятимизга жалб қилиш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси билан биргаликда учрашув ва музокаралар олиб борилди, дея маълум қилди Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

– Тадбирлар давомида шеньсилик тадбиркорлар билан қиймати 238,7 миллион долларга тенг бўлган 19 та ҳужжат имзоланди, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Бобоев. – Хусусан, лойиҳа қиймати 215,6 миллион долларлик, шундан 186,2 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этадиган 10 та шартнома тузилди. Бундан ташқари, 10,8 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида 6 та шартнома имзоланди.