Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шоколадхўрлар узоқ умр кўришади

Мунтазам шоколад истеъмол қиладиганларда юрак касалликларига мойиллик 37 фоизга камаяр экан.

Миядаги серотонин моддасини кўпайтиргани учун шоколад кайфиятни яхшилайди.

Шоколад очлик ҳиссини бартараф қилади. Бунинг учун 10 грамм қора шоколад ейишнинг ўзи кифоя.

Шоколадхўрлар узоқ умр кўришади. Бу маълумот 60 йил давом этган тадқиқотлар натижасида аниқланди. Доимий равишда шоколадни меъёрида ейиш инсоннинг умрини бир йилга узайтирар экан.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шоколад одамнинг фикрлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатар экан. Фарзандингиз математик мисолларни бажаришга қийналса, уни шоколад билан сийлашни тавсия этамиз.

Статистик маълумотларга кўра, қайси мамлакатнинг аҳолиси шоколадни мунтазам истеъмол қилса, ўша ерда Нобель мукофоти лауретлари кўп бўлар экан.