Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида қўшнининг уйи ҳам ёниб кетди

Бугун, 11 сентябрь куни соат 03:45 ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Устоз маҳалла фуқаролар йиғини, Табассум кўчасида жойлашган икки қўшни уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган.

Бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 04:00 да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 17 километр). Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:05 да қуршаб олинган ва соат 05:05 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 71-уйнинг 200 кв.метр майдонида - томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 72-уй дарвозахонасининг 10 кв.метр майдонидаги том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 71-уйнинг 100 кв.метр ва 72-уйнинг эса 200 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин вақтида 71-уй эгаси, куйиш тан жароҳати олган фуқаро Ё.Ғиёсов шифохонага юборилган (аҳволи қониқарли).

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси берган хабарга кўра, тахминий сабабларга кўра ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизликдан келиб чиққан.

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.