Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

"Скорпион" фильми ижодкорлари Самарқандда

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да "Скорпион" фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Фильм режиссёри Мухлиса Азизова, бош роль ижрочилари Юлдуз Ражабова, Акбархўжа Расулов ҳамда "Ёш киноижодкорлар" кенгаши раиси Ойбек Абдушукуровлар фильм яратилиши, унинг ғояси, суратга олиш жараёни ҳақида маълумот берди.

- Фильм Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Киноматографияни ривожлантириш маркази ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида суратга олинди, - дейди Ойбек Абдушукуров. – Фильм намойишидан кейинги энг кўп берилган савол унинг номи борасида бўлди. Ушбу фильмни хориж мамлакатлари кинопрокатига кириш мақсадида таржимада қийналмаслигимиз учун ҳам скорпион номи устида тўхталдик. Мухлислар намойишнинг 15 дақиқасидан саволга жавоб топишади, яъни скорпион катта халкаро жиноий гуруҳ номи.  Шунингдек, фильмни суратга олишда хорижлик малакали мутахассисларни, туркиялик актёр Мурат Йилдирим ҳамда россиялик актёр Вясечлав Разбегаевларни жалб этдик. Сценарий муаллифи Рашид Маликов маслаҳатларидан унумли фойдаландик.