Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқ бошқармасида тадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратилди

Бугун давлат солиқ хизмати органларини тадбиркорлик субъектларининг энг яқин кўмакчисига айлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борадаги чора-тадбирлар “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида йўлга қўйилмоқда.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳам айнан шу тамойил асосида изчи ишлар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Жумладан, бошқармада тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, тадбиркорларга қулай жиҳозланган махсус зал ташкил қилинди. Бу ерда тадбиркорлик субъектларига 7 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

– Ушбу махсус залда тадбиркорлик суъектларига сифатли хизматлар кўрсатилиб, уларнинг солиқ соҳасига доир саволларига малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилади, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Наврўз Файзуллаев. – Бу ерда 20 нафардан зиёд ходим фаолият юритмоқда. Тадбиркорларнинг ҳар бир йўналиш бўйича мурожаатларига тўлақонли жавоб олиш имконияти яратилган. Илгари тадбиркорлар маълум бир масалада бошқарманинг тегишли бўлимларига мурожаат қиларди. Эндиликда уларга шу ернинг ўзида ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислар тегишли маслаҳат ва ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, Telegram мессенжеридаги SoliqMaslahatchilari, DSB_Samarqand_vil гуруҳлари орқали “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериб келинмоқда. Ушбу гуруҳга вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар аъзо қилинган бўлиб, уларни қизиқтирган саволларга малакали ходимлар томонидан жавоб берилиши йўлга қўйилган.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.