Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Солиқ-сервис”да 142 та мурожаатга ечим топилди

 “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларини тайёрлаши ва топширишида амалий кўмаклашиш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисоб варақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар бўйича тадбиркорларга амалий кўмак бермоқда.

Корхона томонидан  жорий йилнинг ўтган даврида юридик ва жисмоний шахслардан жами 142 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар жойида қаноатлантирилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг саволларига батафсил жавоб бериляпти.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида нафақат солиқ хизмати органлари фаолияти такомиллашмоқда, балки солиқ соҳасига янгича ёндашилмоқда.

Бекмирза Ахмедов,

“Солиқ-сервис” ДУКнинг 

Самарқанд шаҳар филиали

бош мутахассиси.