Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Соя асосий экин бўлади

– Бунинг учун соянинг тупроқ, иқлим шароитидан келиб чиқиб, тезпишар ва серҳосил навлари танлаб олиниб, Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидаги 250 дан ортиқ фермер хўжаликлари ерларида экилади, – дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бош мутахассиси Одил Арзиқулов. – Фермер хўжаликлари зарур миқдорда уруғлик, ёқилғи ва экиш учун 18 та пневматик сеялкалар билан таъминланди. Уларга етиштирилган ҳосилни сотишда қийинчилик бўлмаслиги учун "Каттақўрғон ёғ-мой" акциядорлик жамияти билан соя хомашёси хариди борасида шартномалар имзоланди. Эртаги соя парвариши ва керакли агротехник тадбирлар бўйича жойларда фермерларимизга муҳим тавсиялар берилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу йилги соя ҳосили йиғиштирилгунга қадар Оқдарё туманида "Самарқанд Оил экстракция" масъулияти чекланган жамиятида соя ёғи ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси ишга туширилади. Жорий йилнинг биринчи чорагида фаолиятини бошлайдиган корхонада 10 та янги иш ўрни яратилади. 

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.