Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари

Камондан отиш

Самарқанд шаҳрида турли ёшдагилар ўртасида камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

М-4 машқи 18+18, олимпик раунди, микс ва жамоавий йўналишларида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларидан жами 122 иштирокчи кубок учун курашди.

Баҳс якунига кўра, вилоятимиз камончилари энг кўп медалга сазовор бўлди. Жумладан, катталар баҳсида самарқандлик Озодбек Унгалов ва Мунира Нурманова энг яхши натижа кўрсатди. Медаль жамғариш бўйича кейинги ўринларни Тошкент шаҳри ва фарғоналик камончилар эгаллади.

***

Каратэ WKF

Самарқанд шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Қорбобо кубоги-2020” спорт мусобақаси ўтказилди.

Беллашувда самарқандлик каратэчилар биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни пойтахтлик каратэчилар эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Навоий вилояти вакилларига насиб этди.

***

Комбат айкидо

Самарқанд шаҳрида комбат айкидо бўйича ёшлар, ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ташкил этилди.

Унда умумжамоа ҳисобида Самарқанд тумани биринчи ўринга сазовор бўлди. Паст Дарғом тумани спортчилари иккинчи ва Самарқанд шаҳри иштирокчилари учинчи ўринни эгаллади.

***

Таэквон-до ИТФ

Самарқанд шаҳрида таэквон-до ИТФ бўйича “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” шиори остида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Вилоятимиз вакилларидан ташқари Қашқадарё, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан келган таэквон-дочилар ўзаро баҳс олиб борди.

Якунда самарқандликлар биринчи ўринни қўлга киритди.

***

Жиу-житсу

Самарқанд шаҳрида спортнинг жиу-житсу тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Вилоятимиз спортчиларидан ташқари, Жиззах, Сурхандарё, Навоий вилоятларидан 200 нафарга яқин иштирокчи баҳс олиб борди.

Якунда умумжамоа ҳисобида самарқандликлар биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрнни жиззахликлар эгаллаган бўлса, Каттақўрғон шаҳридан келган  иштирокчилари энг кўп медал жамғариб учинчи шринни банд қилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.