Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд мажлисларида журналистлар иштироки таъминланади

Жиноят ишлари бўйича вилоят судида “Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли” мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Олий суд судьялари, вилоят судлари раислари ва журналистлар иштирок этди.

Республика Олий суди раиси К.Комилов ҳамда Олий суднинг бошқарма ва департаментлари раҳбарлари жиноят, фуқаролик, маъмурий ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларида кўрилган ишлар хусусида ахборот берди.

Видеоконференция якунида иштирокчилар судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммолар ва уни бартараф этиш йўллари, истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилди.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.