Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд қароридан норози бўлсангиз...

Жумладан, иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини қайта кўриш бўйича иш юритиш ҳақидаги 4-бўлимида тарафларнинг апелляция, кассация ва назорат инстанцияларига мурожаат этиш, ушбу инстанцияларда ишларни кўриш тартиби белгилаб қўйилган.

Қонунчиликка биноан суд ишларининг апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқилиши, биринчи инстанцияси судларида йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради. Биринчи инстанция судида бир нафар судья томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юқори инстанция судида ҳайъат аъзолари иштирокида (камида уч нафар судья) кўриб чиқилади. Қонуний кучга кирган суд қароридан норози бўлган шахслар ишнинг қонунийлигини текширишни сўраб апелляция ёки кассация инстанцияси судига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 259-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, прокурор эса апелляция протести, шунингдек, 282-моддасига кўра эса, биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести беришга ҳақли.

Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади (261-модда). Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт. Кассация шикояти (протести) ҳам кассация инстанцияси суди номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади ва шикоят ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бош­қача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида, ҳуқуқий таъсир чораси қўл­лаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан эса ўн кун ичида берилади.

Кассация шикояти (протести) эса (285-модда) суднинг ҳал қилув қарори кучга киргандан кейин бир ой ичида берилиши мумкин. Кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойдан              кечиктирилмасдан берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, қайта тикланади.

И.ҲАМРОҚУЛОВСамарқанд шаҳар иқтисодий суди судьясиБ.ЙЎЛДОШЕВАсудья ёрдамчиси.