Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суданда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирди

Судан армияси мамлакатда ҳарбий давлат тўнтариши амалга оширди. Бу ҳақида «Ал-Маядин» телеканали хабар бериб ўтди.

Хабар қилинишича, ҳарбийлар президент Умар ал Баширни барча лавозимлардан олиб ташлаб, ҳукуматни тарқатиб юборган. Президент саройи аскарлар ва бронетехника билан ўраб олинган.

Шунингдек, ҳарбийлар бугун тонгда давлат телевидениеси ва радиосини эгаллаган. Айни вақтда эфирда фақат ватанпарварлик руҳидаги мусиқа кетмоқда.